"Галатасарой" бош мураббийи Чезаре Пранделли чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши учрашув олдидан фикрлар билдирди.
"Биз яна бир марта Европанинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши тўп сурамиз. Диққатимизни жамлаб, ўйинимизда мувозанатни топиб олишимиз керак бўлади. Албатта, буни уддалаш қийин.
Бу сафар "Борусия"га қарши бошқача ўйин кўрсатамиз ва мухлиларимизни бахтиёр қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Пранделли."