"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жамоадоши Лионел Месси ҳақидаги танқидларга жавоб берди ва кўпчилик уни асоссиз танқид қилаётганини таъкидлади.
"Кимдир Мессининг ўйинларидан шубҳаланмоқа. Бу ҳақда ўша шубҳаланаётганлардан сўраш керак. Шахсан менда унинг ўйини борасида шубҳа йўқ. У ҳамон юқори савияда тўп сурмоқда. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва унга тенг келадиган футболчи айни дамда йўқ", - дейди Суарес.