Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: «Аксириш» (3-қисм)

Баҳо:
+ | -

Касаллик узоқ давом этиб, сурункаликка айланиб кетиши мумкин. Танамиз касаллик билан курашиб унга мослашиб олади. Биринчи аломатлари йўқолади. Аксириб, йўталиб атрофдагиларни безовта қилмаймиз. Иситмани енгамиз. Касалликни ичимизга ютамиз. Ўзимиз унга кўникиб мослашиб қоламиз. Атрофдагилар ҳам шунга рози. Масалан, сурункалик бронхит билан оғрисак, ўпкамиз ғиж-ғиж қилишини биров эшитиб эшитмаганга олади. Ўзимиз ҳам кўникиб қоламиз. Лекин шуни тан олайлик. Биз энди бутун эмасмиз. Биз яримтамиз. Тўлақонли ҳаёт кечира олмаймиз. Футболимиздаги бугунги келишувлар ҳам сурункаликка айланиб кетган касалликдир. Буни ҳамма кўриб, кўрмаганга олмоқда.

ИККИНЧИДАН
Узилиб қолган мавзуни давом эттираман. Улар келишувларга қарши қаттиқ курашмоқда. Бунинг биринчи сабаби ҳаммамизга тушунарли бўлди. Энди иккинчи сабабини кўриб чиқайлик. Иккинчи сабаб шуки, уларда Сармоядор, ўз клубининг ўйин савиясини баланд даражага кўтараман деган Сармоядор — клубнинг эгаси келишувлардан моддий зарар кўради. Ўйинчиларнинг маҳорати йўқолиб, трансфер баҳоси пасайиб кетади. Ишқибозлар стадионга келмай қўядилар, омманинг ўйинга бўлган қизиқиши сўниб кетади. ТВ орқали трансляция қилиш нархи, рекламадан оладиган даромад даромад кескин тушиб кетади. Ўзини ўзи боқолмай қолади. Биласиз, уларда клуб дарров касод бўлади. Уларда ҳеч ким ҳеч кимга ебкетарга пул ажратмайди. Эл-классикони кўрдик. Бутун дунё кўрди (3:1, “Реал” фойдасига). Бундай ўйинни келишиб бўлмайди, дейсизми. “Штутгард” билан “Хоффенхайм” орасидаги ўйинни келишиб бўладими? Йўқ. У ерда умуман келишувни ақлга сиғдириб бўлмайди. Уларда келишувга қўл урган клуб бир йилда вилоят даражасига тушиб кетади. Улар вилоят футболини 4-дивизион ёки D серия дейишади, шекилли. Эгаси ҳам молиявий, ҳам маънавий жиҳатдан ўлади. Гап бекорга йўқ бўлиб кетар пуллар ҳақида эмас.

Футбол ўзининг баркамоллиги, мукаммаллиги, оммабоплиги, тамошабоплиги билан жаҳонни забд этган ўйин. Инсон ҳар доим, рақобатни, бир-биридан устун келишни, ғолиб бўлишни истайди. Бу истак 40 минг йилдан бери уни жанг майдонига, уруш-тўполонга етаклаб келган. 20-асрга келиб инсон уруш майдони ўрнига футбол майдонини кашф этди. Бу кашфиёт мевасидан ҳаммамиз баҳраманд бўлмоқдамиз. Масалан, ушбу кашф этилган майдонда замонамизнинг буюк “саркардалари” саналган Гвардиола билан Клооп орасида яқинда бўлиб ўтган буюк жангни (2:1), бир-бирини ўлдириш у ёқда турсин, туртишга, итаришга хаққи бўлмаган буюк жангчиларни бутун дунё ишқибозлари кўриб олам-олам завқ олишди. Футбол ўз атрофига қитъаларни, юртларни, халқларни бирлаштирмоқда.

Шундай жозибали футболга ҳамма маҳлиё бўлиб турган бир пайтда бизнинг футбол келишувларга ботиб кетган. Буни нега тан олмаймиз? Кўриб кўрмаганга оламиз. Ҳар қандай келишув футболнинг ўзак томирини чиритиб юборади-ку. Мени ёзишга ундаган энг даҳшатли ҳақиқат шуки, бизда келишувни футбол ичидагиларнинг ўзи қилмоқда.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:08, 08.11.2014.
Ўқилди: 3834 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.