Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

КХДР ишчилари Қатардаги ЖЧ-2022 стадионларини бепул қуриб беришади

Баҳо:
+ | -

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун спорт объектлари қурилишида иштирок этаётган КХДРдан келган ишчиларнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ҳукумати улар ишлаб топган пулнинг 90 фоизини олиб қўяди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Ишчи-муҳожирларнинг сўзларига кўра, улар ўзлари ва оилаларини боқиш учун ишлашмоқда. Бироқ, Шимолий Кореядан қочганлар ва мутахассисларнинг фикрича, охир-оқибат улар ишлаб топган пулларининг фақат 10 фоизини қўлга киритишади, баъзиларга эса ҳеч нарса берилмайди.

“Биз кабиларга одатда пул тўлашмайди. Ишлаб топган пулларимиз ўзимизга деярли тегмайди. Биз бу ерга халқимиз учун валюта ишлаб топиш мақсадида келганмиз”, – деди Қатар пойтахти Доҳа марказидаги қурилишлардан бирида меҳнат қилаётган шимолий кореялик муҳожирлардан бири.

Расмий Пхеньян олиб бораётган ядровий дастур сабаб, Шимолий Корея халқаро санкциялар шароитида яшаб келмоқда. Шу муносабат билан, ишчи-муҳожирлар томонидан ишлаб топилаётган хорижий валюта КХДР иқтисодиётини қўллаб-қувватлаб туриш бўйича муҳим восита ҳисобланади.

Қатардаги жаҳон чемпионати баҳслари 2022 йилда бўлиб ўтиши керак. Мусобақа мезбонини аниқлаш бўйича сайловлар атрофида юзага келган можаролар сабаб, ушбу мамлакатда мундиални ўтказиш имкониятлари кўп ҳам юқори баҳоланмаяпти.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:53, 08.11.2014.
Ўқилди: 7216 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3995]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3785]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3523]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3125]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2848]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2846]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2707]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2514]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2484]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2236]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик