Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Оғир атлетика. Марина Сисоева ЖЧда 4-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина 53 кг.гача бўлган вазнда аёллар баҳсларни якунлашди.

Унда иштирок этган ўзбекистонлик Марина Сисоева иккикураш якунига кўра тўртинчи ўринни эгаллади.

Дастлаб ўтказилган даст кўтариш машқларида ҳамюртимиз 85, 89 ва 92 кг. штангаларни хотиржамлик билан ўзига бўйсундирди. Шундай таассурот уйғондики, Марина бундан ҳам оғирроқ вазнларни кўтариши мумкин эди. Даст кўтаришда ўзбекистонлик спортчи 5-ўринни эгаллади.

Силтаб кўтаришда ҳам Сисоева учала уринишни муваффақиятли бажарди. У 118 кг. билан шахсий рекордини ўрнатди. Ушбу натижа билан Марина бронза медалини ҳам қўлга киритиши мумкин эди. Аммо шундай натижа қайд хитойлик Я Чжун Ли шахсий вазни енгил бўлгани боис, Сисоева бу йўналишда 4-ўринда қолди.

Иккикураш натижаси кўра, Марина Сисоева 210 кг. кўрсаткич билан 4-ўринда қолди.

Медаллар учун, айниқса, олтин медаллар учун кураш қизғин кечди. Қозоғистонлик олимпия чемпиони Зулфия Чиншанло ва Инчеонда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби, хитой тайпейилик Шу Чинг Хсу ғиолблик учун кураш олиб боришди. Даст кўтаришда Хсу 99 кг. билан 1-ўринни олган бўлса, Зулфия ундан 1 кг. камроқ тош кўтарди. Силтаб кўтаришда эса Чиншанло асосий рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. У илк уринишдаёқ 127 кг.ни кўтариб, олтин медални ҳал қилди. Кейин эса 2 марта жаҳон рекордини янгилади. 133 ва 134 кг.ни бош узра баланд кўтарди. Хитойлик Я Чжун Ли 3та бронза медалларига эга бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:23, 10.11.2014.
Ўқилди: 4186 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.