Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Оғир атлетика. Руслан Нуриддинов — ЖЧда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Баҳо:
+2 | -

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳозиргина 105 кг.гача вазндаги эркаклар ўртасида баҳслар якунланди. Ўзбекистонлик атлет Руслан Нуриддинов ЖЧнинг 3 хил — олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Даст кўтариш машқида ҳамюртимизга тенг келадиган спортчи топилмади. У 193 кг. натижа билан кичик олтин медални қўлга киритди (аввалги уринишларда 185 ва 190 кг). Бу йўналишда хитойлик Йанг Же иккинчи (191 кг.), қозоғистонлик Илья Ильин учинчи (190 кг.) ўринларни эгаллашди.

Силтаб кўтариш машқи ўта қизиқарли кечди. Русланнинг асосий рақиблари — Ильин ва Давид Бенжанян (Россия) 230 кг.га буюртма бериб, қолганларни кута бошлашди. Нуриддинов эса ўз иштирокини 220 кг.дан бошлади ва уни уриниш муваффақиятли чиқди. Беджанян илк уринишда 225 кг.ни ўзига бўйсундирди. Шундан сўнг Руслан 230 кг.ни кўтарди. Ильин эса дастлабки уринишдаёқ 233 кг.ни хотиржамлик билан кўтарди. Сўнгра Беджанян 236 кг., Ильин 239 кг.ни кўтара олишмади.

Натижада баҳсларнинг ҳал қилувчи вазияти бошланди. Ҳамюртимиз 239 кг.ли штангани кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатди. Беджанян 240 кг.га буюртма берди ва қийинчилик билан уни кўтара олди. Натижада у силтаб кўтаришда Русландан ўтиб кетган бўлса-да, иккикураш якуни бўйича 2-ўринни банд этиб турганди. Қозоғистонлик спортчи эса 242 кг.га буюртма берди ва уни баланд кўтарди. Натижада ўзбекистонлик ва россиялик спортчилар ўрнатган жаҳон рекордлари бор-йўғи 1 дақиқа сақланиб турди холос. Иккикураш якуни бўйича Ильин ва Нуриддинов бир хил 432 кг. натижа қайд этишди, аммо шахсий вазн бўйича ҳамюртимиздан бироз енгил бўлган Илья олтин медални қўлга киритди.

Руслан Нуриддинов ва мураббийлар силтаб кўтаришда бироз тактика танлашганини эътироф этиш лозим. Агар ҳамюртимиз ўз уринишини 230 кг.дан бошлаганида, унда яна битта имконият қолган бўларди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда олтин, силтаб кўтаришда бронза ва иккикурашда эса кумуш медални кўксига тақди. Ўтган йили Польшада бўлиб ўтган ЖЧда Нуриддинов 3та олтин медални ўзиники қилганди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати
Эркаклар, -105 кг.
Даст кўтариш
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 193 кг.
2. Йанг Же (Хитой) - 191 кг.
3. Илья Ильин (Қозоғистон) - 190 кг.

Силтаб кўтариш
1. Илья Ильин (Қозоғистон) - 242 кг.
2. Давид Беджанян (Россия) - 240 кг.
3. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 239 кг.

Умумий
1. Илья Ильин (Қозоғистон) - 432 кг (190+242).
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 432 кг (193+239).
2. Давид Беджанян (Россия) - 427 кг (187+240).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:52, 15.11.2014.
Ўқилди: 10255 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.