Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар кеча навбатдаги ўйинларини ўтказишди

Баҳо:
+ | -

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб - Саудия Арабистони терма жамоаси Форз Кўрфази Кубоги баҳслари 2-турида Баҳрайн терма жамоасини йирик - 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Айнан Саудия Арабистони мезбонлигида ўтказилаётган турнирнинг гуруҳ босқичи 3-турида саудияликлар Яманга қарши майдонга тушадилар. Ушбу учрашув 19 ноябрь куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Хуан Рамон Лопес бош мураббийлигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси 1-тур ўйинида Қатар билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - КХДР терма жамоаси ҳам Хитой Тайпейида давом этаётган Шарқий Осиё Кубоги саралаш баҳсларида иккинчи ғалабасига эришди. Саралашнинг 1-турида Гонконг терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган шимолий кореяликлар, 2-тур ўйинида 16 ноябрь куни Гуам терма жамоасини йирик - 5:1 ҳисобида мағлуб этишди. КХДР терма жамоаси 3-турда 19 ноябрь куни Хитой Тайпейи терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида ОК-2015 финал босқичидан олдинги сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 10:35, 17.11.2014.
Ўқилди: 4175 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик