Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Зико афсонафий футбол қироли Пеле ҳақида самимий фикрлар билдириб, матбуот эътиборини тортди.
"Шубҳасиз, Пеле - барча замонларнинг энг яхши ўйинчиси. Худо Пелени яратганида унга футболчи бўлиш учун керакли барча нарсани берган эди. У қандай зарба беришни, қандай алдаб ўтишни, бош билан қандай ўйнашни билар эди. Пеленинг даражасига бирон бир ўйинчининг чиқиши даргумон. Тактик, техник, физик, руҳий томонлардан у энг яхшиси эди.
Мен Пеледан ўрганган кўп нарсаларни - бош ва оёқ билан зарба беришни унинг найлейкаларидан билганман. Улар мен учун йўл-йўриқ кўрсатувчи қўлланмадек эди", - дея Зикодан иқтибос келтирмоқда Goal.
Эслатиб ўтамиз, Пеле Бразилия терма жамоаси сафида 92 ўйинда майдонга тушиб, 77 гол муаллифи сифатида тарихга кирган бўлса, Зико 88 учрашувда 66та гол урган.