Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Легионерлар: Жепаров «Сеонгнам» сафида КФА Кубоги-2014 ғолиби бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, 23 ноябрь куни Россия Премьер-Лигаси 13-турида ўз майдонида ЦСКАга қарши ўйинда жарохат олиб ўйинни охиригача давом эттира олмади. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Аҳмедов 19-дақиқада рақиб билан тўқнашувдан сўнг майдонни тарк этди. Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик футболчининг мушаклари чўзилган ва футболчи бир неча ҳафтадан сўнг майдонга қайтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ўйнаётган «Локомотив» клуби, ўз учрашувини бугун ўзбекистонлик яна бир футболчи - Вагиз Галиулин тўп сураётган «УФА» клубига қарши ўтказади.

УКРАИНА
22 ноябрь куни Украина Премьер-Лигасида ҳам 12-тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида ўйнаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Санжар Турсунов ушбу турда жамоаси сафида «Черноморец» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. «Ворскла» майдонида ўтказилган учрашувда 2:0 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонган. Санжар Турсунов эса учрашувнинг 61-дақиқасида алмаштирилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
23 ноябрь куни куни Жанубий Корея Футбол Асоцияцияси Кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Эътиборлиси, финалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп сураётган «Сеонгнам» клуби «Сеул ФК» клубига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли, тенг курашлар остида кечган учрашувда ҳисоб очилмади ва  ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. «Сеонгнам» ушбу серияда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва КФА Кубоги - 2014 соҳибига айланди.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 11:07, 24.11.2014.
Ўқилди: 4000 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.