"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Робин ван Перси бу йил "Барселона"дан ўтган "канонирлар"нинг ҳужумчиси Алексис Санчес ҳақида фикр билдирди.
"Санчес менга ҳар доим ёққан, ҳатто "Барселона"да ўйнаган чоғида ҳам. Ўйлашимча, у Чили термаси сафида жаҳон чемпионаида жуда яхши ўйнади. У жуда яхши ўйинчи - яхши тезликка эга, техникаси ҳам жуда зўр. У жамоага оз-оздан жуда кўп фойда бериши мумкин, менга бундай ўйинчилар ёқади", - дейди Робин ван Перси.