Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Александр Мочинов «Бухоро» бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Куни-кеча “Бухоро” ПФК раҳбарияти жамоанинг келаси мавсумга тайёргарлиги борасида белгилаб олинган режаларни тасдиқлади.

Ўтган мавсумда бош мураббий Эдгар Гесснинг истеъфосидан сўнг, Сеид Сеидов бош мураббий вазифасини мавсум сўнггига қадар бажариб келди. Сеидов легионер мураббий ҳисобланади. ПФЛ регламентига биноан хорижлик бош мураббий вазифасида ишлайдиган мутахасис ПРО лицензиясига эга бўлиши керак. Сеид Юсуповичда эса ушбу лицензия йўқ.

Бўш қолган бош мураббий лавозимига кўплаб номзодлар кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг машҳур мураббийи Юрий Саркисян номзодлар орасида бор эди, лекин Юрий Вазгенович ҳозир ишлаб турган иш жойини ўзгартирмасликни маъқул кўрди.

Барча номзодлар билан олиб борилган музокаралардан сўнг, вилоят раҳбарияти “ПРО” лицензиясига эга Мочинов Александр Владимирович номзодини танлади. Ўтган мавсум ушбу мураббий “Бунёдкор” жамоасида катта мурабий лавозимида ишлаган эди.

Демак, расман Александр Мочинов “Бухоро” ПФК бош мураббийи этиб тайинланди!

Амалдаги мураббийлар штабидан ўрин олган мутахасисларнинг шартномалари шу йилнинг 31 декабрь санасида якунига етади. Бундан кейин жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Вилоят раҳбари томонидан бош мураббий, мураббийлар штабини ўзи хоҳлаган мутахасислар билан тўлдириши кераклиги айтиб ўтилган.

“Бухоро” жамоаси мавсумолди йиғинни 15 декабрь куни ўз қароргоҳида бошлаши тасдиқланди. Жамоани бугунга келиб расман бирон-бир футболчи тарк этгани йўқ. Футболчиларнинг шартномалари 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Барча селекция ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Биз “Бухоро” жамоасига яқинлашиб келаётган янги, 2015 йилги мавсумда омадлар тилаб қоламиз.

Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилди: 10:27, 28.11.2014.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.