Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер - Зальцбург
27/11 01:00 Бавария - ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз - Аталанта
27/11 01:00 Барселона - Брест
27/11 01:00 Интер - РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити - Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг - Арсенал

Клаудиа Романи: «Милан» таркибни кучайтириши шарт!»

Баҳо:
+ | -

Клаудиа Романи исми сўнгги пайтларда миллионлар ўйини ишқибозлари орасида анчагина танилиб улгурди. Ҳа, яшил майдонда футбол ўйинларини бошқаришга даъвогарлик қилаётган бу соҳибжамол айни дамда актриса ҳамда модельер ҳамдир. «Ilveromilanista.it» футбол ишқибозларига танилиб улгурган Романи билан қисқа интервью уюштирди. Қуйида ана шу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Клаудиа, суҳбатимизни одатий савол билан бошласак. Сизда «Милан»га бўлган қизиқиш қандай уйғонган?
— Ҳаммаси жуда оддий ва ҳаяжонли, мен болалигимданоқ бу жамоага меҳр қўйганман. Ҳатто бувам мени «Мальдиниста» деб чақирарди.

— Кўпинча қизил-қора футболкада юрасиз. Бу ишингизга боғлиқми ёки «Милан» мухлисаси бўлганингиз учун айнан шу стилни танлаганмисиз?
— Ҳамма фотосессиямда шундай либосда намоён бўламан ва бу менинг шахсий ғоям. Бундай кўриниш, яъни эгнимдаги «Милан» формаси жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида танланган. Умуман олганда, жамоа формаси мен учун энг муҳим либослардан бири саналади?

— Клуб сафидаги қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
— Ўйлашимча, бу мавсумда «Милан»да Стефан аш-Шаъравий порлаб чиқиши керак. Унга ёш футболчи сифатида қарамаган бўлардим, чунки Стефан аллақачон анча ишларни бажариб бўлди. У «Милан»да яхши яшаяпти, ўйлайманки, кейинчалик натижалари ҳам шунга яраша бўлади.

— Бу мавсумда қандай натижа кутяпсиз? Сизнингча, жамоада нималар ўзгариши керак?
— Мен олдин ҳам айтганман, «Милан» ҳар доим юқори ўринларга даъвогарлик қилиши шарт, бунинг учун эса, ўйлашимча, таркибни кучайтириш керак. Ахир нафақат Италияда, балки Европада ҳам рақобат жуда кучли.

— Агар «Милан» Скудеттони қўлга киритса, буни қандай қилиб нишонлашга ваъда берасиз?
— Шу лаҳзаларни интиқлик билан кутяпман. Мен чемпионлик учун махсус фотосессия яратардим. Қолаверса, мени «Сан Сиро»га таклиф қилишларини истардим, ўшанда йигитларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлардим.


Қисқача маълумотлар:
Туғилган санаси: 1982 йил 14 апрель
Туғилган жойи: Аквила, Италия
2010 йилдан бери Майами (Флорида)да яшайди.

ЛОЧИНБЕК таржимаси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:09, 30.11.2014.
Ўқилди: 5039 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.