Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: «Ўзбекистонга ОЧЛда 3+1та ўрин берилгани футболимиз учун фойдали»

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Москвада хизмат сафари билан бўлиб турган "Пахтакор" менежери ОФКнинг ОЧЛ ўринлар тақсимоти бўйича қарорига изоҳ билдирди.

"ОФКнинг ушбу қарори футболимиз учун жуда ижобий ва фойдали. Ўйлашимча, халқаро мусобақаларда клубларимиз қанчалик кўп ўйнаса, бу футболимиз учун шунчалик яхши бўлади. Ҳозир хизмат сафари билан Москвада бўлиб турибман ва бугун "Локомотив" "Спартак" учрашувига ташриф буюриб, кўплаб мутахассислар билан кўришдим. Тажриба алмашиш ҳар бир мураббий учун жуда муҳим. Тез орада янги мавсум бошланади ва "Пахтакор"ни Чемпионлар лигасида янги синов кутмоқда. Биз жамоа билан биргаликда ОФКнинг ушбу қарори хато бўлмаганини исботлашга уринамиз ва футболимиз савияси ўсиб бораётганини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. "Пахтакор"нинг ҳар бир футболчиси майдонга нафақат клуб, балки ўзбек футболи шарафини ҳимоя қилиш учун тушади", - дейди Самвел Бабаян "Пахтакор" расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 04:57, 01.12.2014.
Ўқилди: 4518 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик