Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Балотелли антисемитизм ва... ирқчилик учун 5 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия футбол ассоциацияси "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотеллига қарши суриштирув ишларини бошлади, дея хабар беради The Guardian.

Агар футболчининг Instagram ижтимоий тармоғига қўйган суратларида ирқчилик ва антисемитизм белгилари аниқланса, Балотелли 5та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоасининг ҳужумчиси интернетга Супермарио видеоўйини қағрамони суратларини жойлаган, ўйин қаҳрамони ўзига турли маданият унсурларини жамлаган.

"Ирқчи бўлманг! Мариодек бўлинг. У - японлар томонидан яратилган оддий италиялик водопровод ишчиси, инглиз тилида гапиради, мексикалик каби кўринишга эга, қоратанли каби сакрайди ва яҳудий сингари пул йиғади", - деб ёзади Балотелли.

Фотосуратга ёзилган шарҳларга жавоб ёзар экан, Балотелли фойдаланувчилардан антисемит бўлмасликлариниқатъий талаб қилиб, унинг ўз онаси ҳам яҳудий эканлигини маълум қилади. Кейинроқ у суратни бутунлай ўчириб ташлади. Аммо футболчининг кўп фикрлари ҳақоратомуз кўринади.

"Биз ирқчиликдан нафратланамиз, - дейди ФА вакили Саймон Жонсон. - Ассоциация футболдаги ирқчиликка қарши кураш борасида муваффаққиятга эришиш учун текширув ўтказади".

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 12:19, 02.12.2014.
Ўқилди: 3900 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.