Пловдивнинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Диян Молдованов Болгария футбол иттифоқи тартиб-интизом қўмитаси томонидан жиддий жазоланди.
Gustosport хабарига кўра, 29 ёшли футболчи ҳакамни урмоқчи бўлгани учун 10та ўйинга четлаштирилди ва 8 минг лев жаримага торилди.
Воқеа 29 ноябрь куни "Черно море" клубига қарши учрашувда (1:1) содир бўлди. Учрашувдан четлатилган Молдованов ҳакамларга норозилигини кўсатиш учун бош ҳакам Станислав Ставровга ҳамла қилиб, уни сув идиш билан урмоқчи бўлган.













