Қуйидаги бу ўйинчилар ажойиб мавсум ўтказдилар ва бирор бир аҳамиятга молик мукофотни олишга чин маънода ҳақлидирлар, бироқ, улардан бирортаси ҳам “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмайди.
Бу йили Арьен Роббен “Бавария” клуби сафида ҳам, Голландия термаси сафида ҳам ажойиб ўйин намойиш этди. Бироқ “Олтин тўп”ни олишда биринчи уч номзод қаторига кириш учун бу камлик қилди.
Агарда Луис Суарес тишлашни бас қилганда ёки “Барселона” сафида бирор гол киритишга улгурганида, “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун курашиши мумкин эди.
Томас Мюллер жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди ва барча жаҳон чемпионатларининг 15 та энг зўр тўпурарлари рўйхатига қўшилди. Бироқ у ҳам “Олтин тўп” учун номзодлар учлигига кира олмади.
Хамес Родригес жаҳон чемпионатида ҳаммадан кўп гол урди, колумбияликларни чорак финалгача олиб чиқди, “Реал” жамоаси сафида ўзини худди уйдагидек ҳис қилмоқда. Лекин, балки унинг ҳали ёшлигини инобатга олган ҳолда номзодлар қаторига киритишмади.
Жаҳон чемпионлари сардори Филипп Лам ҳам “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун муносиб ўйин кўрсатди, бироқ у ҳам номзодлар орасида йўқ.