Sport интернет нашри ўз ўқувчилари орасида "Барселона" ҳимоячилари Мартин Монтойя ва Дуглас иккисидан қай бири кучли экани тўғрисида сўровнома ўтказди.
Сўров натижаларига кўра, аксарият мухлислар Монтойяни маъқул кўрганлар. Унинг учун қатнашувчиларнинг 92 фоизи овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, Монтойя бу мавсум оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Бош мураббий Луис Энрике очиқчасига унда фойдаланмаслигини билдирмоқда. Шунинг учун футболчи қишда клубини ўзгартирмоқчи.
Дуглас янги мавсум аввалида "Сан-Паулу"дан сотиб олинган ва бу мавсум Испания чемпионатида битта ўйин ўтказган.













