Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

“Барселона” Рафиньяга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Габриэль Мартинелли фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, бразилиялик вингерга “Барселона” қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар ҳужумчинг чап қанот чизиғини кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда. Бунга зич ўйин тақвими ҳамда Рафинья бўйича Саудия Арабистонидан келаётган таклифлар сабаб бўлмоқда. Шу боис клуб раҳбарияти эҳтимолий трансферлар бўйича олдиндан вариантларни ўрганмоқда.

Қайд этилишича, “Барселона” Европа футболида тажрибага эга, ёш ва тезкор футболчини таркибга қўшишни режалаштирган. Бу борада асосий номзод сифатида Габриэль Мартинелли кўрилмоқда. Жамоа бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик бразилиялик футболчининг тезлиги ва ўйин услубини юқори баҳолайди. Мартинелли қанотда ҳам, марказга яқин ҳудудда ҳам ҳаракат қила олади, шунингдек, ҳимояга ёрдам бериши билан ажралиб туради.

Мартинеллининг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Агар у келаси мавсумда ҳам асосий таркибда кам ўйин амалиётига эга бўлса, клубни тарк этиши мумкин. Шунга қарамай, 23 ёшли футболчи жорий мавсумда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та ассист муаллифига айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:04, 06.02.2026.
Ўқилди: 2563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади [5635]

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [4927]

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр [4661]

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди [3427]

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи [2210]

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди [1920]

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади [1699]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [1660]

Тухель Магуайрнинг терма жамоа таркибидан четда қолгани ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди [1578]

Роналду чемпионликка битта сўз билан муносабат билдирди [1504]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик