Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Европанинг атоқли мерганлари

Баҳо:
+ | -

Лионель Мессининг «тандир»дан узилган «қайноқ» рекорди (253та гол) россиялик касбдошларимиз эътиборини қитъанинг етакчи чемпионатларидаги номдор мерганлар натижаларига қаратди. Марҳамат, топ-чемпионатлардаги ҳозирги вазият билан танишинг.

Испания

Афсонавий баск - Тельо Сарра томонидан ўрнатилган рекорд (251та гол) 60 йилдан кўпроқ умр кўрди. Сарра ўзининг 15та мавсумини Бильбаонинг «Атлетик»ида ўтказиб, садоқат бобида ҳам ёрқин намуна бўлди. Рекорд натижани қайд этиш учун унга 277 марта майдонга тушиш кифоя қилганди. Афсонавий футболчининг номи кейинчалик унинг ватанида энг яхши тўпурарга топшириладиган совринга кўчиш орқали абадийлаштирилди.

Тарихий рекорднинг тез орада янгиланиши жорий мавсум арафасидаёқ маълум бўлиб улгурганди: шу пайтгача Тельо каби 277 марта майдонга тушган Месси тарихий тўпурардан 9та голга ортда қолаётганди. Янги мавсумдаги 12 учрашувда у шунча гол уриб, Саррадан ўзиб кетди. Натижанинг янада яхшиланишига шубҳа йўқ. Мессининг яна бир устунлик жиҳати шундаки, у ҳали ўзининг 11-мавсумини якунлагани ҳам йўқ. Бу борада Криштиану Роналду ўзининг аргентиналик касбдошидан анча олисда. Лекин португалиялик мерган йил сайин сермаҳсулликни ошириб бораётгани рақобатнинг кескинлашувидан далолат беради. Жорий мавсумнинг 13 учрашувидаги 20 гол Роналдуни тўпурарлар рўйхатида 13-ўриндан 9га кўтарилиб олишини таъминлади. Дарвоқе, унинг голлари 198та. Демак, юбилей яқин...

Германия

Немис футболи тарихидаги энг яхши тўпурарни аниқлаш борасида икки йўналиш мавжуд. Гап шундаки, бундеслига 1963 йилда ташкил этилган. Унгача мусобақалар 5та минтақавий оберлигаларда ўтказилган. Агарда ўтмишни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, мерганлик бўйича рекорд Уве Зеелерга тегишли. У Шимолий оберлигада 267та ва бундеслигада 137та тўп киритган. Умумий кўрсаткичи - 404 гол. Фақат бундеслиганинг ўзини оладиган бўлсак, 1-рақамли тўпурар. Герд Мюллер «Бавария»даги фаолияти давомида чемпионатнинг ўзида 365 марта рақиблар дарвозаларини забт этган. Ҳозирда майдонга тушаётган ҳужумчилар орасида эса «Бавария»нинг бошқа бир аъзоси, 36 ёшли Клаудио Писарро 176 гол билан етакчилик қилмоқда.

Англия

Бу юртда ҳам АПЛдан аввалги ва ҳозирги даврни инобатга олишга тўғри келади. Аввалги даврда етакчилик «Челси»да жавлон урган Жимми Гивз қўлида. Ҳужумчининг «Тоттенхэм» ва «Вест Хэм»даги голларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, у 357 марта ўз рақиблари дарвозабонларини ранжитган. Кейинги авлод вакиллари бу юксак кўрсаткичдан анчайин олисларда:  АПЛнинг етакчи мергани - Алан Ширер ҳисобида 260та гол бор. Бу инглиз футболи тарихидаги бешинчи натижа. Амалдаги ҳужумчилардан энг яқини бўлган Уэйн Руни Аландан 74 голга, Фрэнк Лэмпард эса 87 голга ортда қолишмоқда.

Италия

«Кальчо»да ҳам биринчи рақамли тўпурар анчадан бери ўзгармай келмоқда. Бу - афсонавий тўпурар Сильвио Пиоладир. Ҳужумчи 1938 йилда «Скуадра Адзурра» билан жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган бўлсада, терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланолмади. Пиола 30та гол билан «Мовий гвардия» мерганлари орасида 3-поғонадан жой олиб турибди. Аммо клублар миқёсида олганда, Сильвионинг «А» сериясидаги рекорди (274та гол) кейинги авлод вакиллари учун забт этиб бўлмайдиган чўққига айланган.

Ҳатто ҳозир ҳам мерганлик маҳоратини йўқотмаган ва 235 очко билан 2-ўринда бораётган Франческо Тотти ҳам рекордни янгилашга қодир эмас: 39та голни «дунёга келтириш» 38 ёшли «қария» мерган учун уддалаш ўта мушкул бўлган юмуш.

Франция

Франция чемпионатидаги 10 нафар энг яхши тўпурарлар орасида бирорта ҳам замонавий юлдуз йўқ. Ҳаммаси - ўтмиш афсоналари. Улар ичидаги энг юқори кўрсаткич Делио Оннисга тегишли. Аслида италиялик бўлган тўпурар ўзининг футболчилик фаолиятини Аргентинада бошлаганди. Бироқ унинг пешонасига Европага қайтиб, Франция биринчи дивизионининг энг яхши тўпурарига айланиш қисмати битилган экан. Навбати билан «Реймс», «Монако», «Тур» ва «Тулон» клублари шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи ҳаммаси бўлиб 299 марта рақиб жамоаларини гол билан сийлаган.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:40, 05.12.2014.
Ўқилди: 4485 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.