Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

"Спартак" бош мураббийи ва НТВ+ журналисти ўзаро ярашиб олишди

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Мурат Якин ҳамда НТВ+ телеканали мухбири Тимур Журавель ўртасидаги зиддиятга барҳам берилди.

"Спартак" клубининг навбатдаги учрашувидан сўнг жамоа бош мураббийи ва НТВ+ мухбири яна бир марта учрашишди ва зиддиятга барҳам беришди. Учрашувдан сўнг мураббий ва журналист ўртасида ўзаро сухбат бўлиб ўтди ва ҳар иккала томон юзага келган тушунмовчилик учун бир-бирларидан узр сўрашган.

"Ҳеч қандай жанжал бўлгани йўқ. Фақат дўстлик", деб ёзади НТВ+ журналисти Тимур Журавель твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Спартак" (1:0) учрашувидан кейинги флеш-интервью пайтида "Спартак" бош мураббийи Мурат Якин НТВ+ телеканали мухбирининг ўйин ҳақидаги саволига "Сенинг фикринг ҳеч қимни қизиқтирмайди", дея жавоб берган эди. Шундан сўнг эса, телеканал ва мураббий ўртасида зиддиятли вазият юзага келган эди.

Манба: soccer.ru
Киритилди: 09:02, 06.12.2014.
Ўқилди: 2865 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик