"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳозирда жаҳоннинг энг яхши дарвозабони дея "Бавария" посбони Мануэл Нойерни эътироф этди.
"Жаҳоннинг энг яхши дарвозабони - Нойер", - дейди у Marca нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алонсо, Нойернинг у бирга ўйнаган дарвозабонлар орасида энг кучлиси эканини таъкидлаб ўтганди. Унинг сўзлари Испанияда катта акс-садо берган ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.













