Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Вадим Абарамовнинг Бразилия сафаридан қилган хулосалари

Баҳо:
+ | -1

«Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов яқинда Бразилияда бўлиб қайтди. Унинг Жанубий Америкага номзод футболчиларни кўздан кечириш учун кетгани айтилганди. Вадим Карленович сафардан қайтгани заҳоти суҳбатга ошиқдик.

- Вадим Карленович, Бразилия сафаридан қандай мақсадни кўзлаган эдингиз?

- «Локомотив» таркибини кучайтирадиган футболчиларни кўздан кечириш учун бордим. Аммо ҳозирча бу ҳақда бирор гап айтолмайман. Чунки ҳали ҳеч нарса аниқ эмас.

- Наҳотки, Бразилиядек давлатга бориб келиб, бирор футболчи билан шартнома имзоламаган бўлсангиз...

- Йўқ. Биз шошма-шошарлик билан иш юритмаймиз. Маълум футболчиларни кўриб қайтдим ва улар орасида менга ёққанлари ҳам бор. Баъзиларини кўрикка таклиф қилганмиз. Жамоа режасига кўра, 14 январда йиғин бошлашимиз керак. Унинг давомида бразилиялик футболчиларни ҳам синаб кўрамиз.

- Сафар давомида бразилиялик футболчиларнинг бизникилардан қандай устун жиҳатларини пайқадингиз?

- Ҳеч қандай. Улар ҳам худди биздагидек футбол ўйнайдилар. Аслида ўзимизда кучли футболчилар етарли. Фақат бизнинг ўйинчилар рақибни алдаб ўтишда дадил ҳаракат қилолмайдилар, техник жиҳатдан муаммо бор. Бунинг илдизи анча чуқур. Бразилияда болалардан натижа талаб қилмайдилар. Улар учун ёш футболчиларда техника шаклланиши муҳим. Бизникилар эса натижа ортидан қувишади. Бола бўладими, ўсмирми - фарқи йўқ, ғалаба қозониши шарт. Ҳозир маҳаллий футболчиларимиз орасида фақат Александр Гейнрих қўрқмай рақибни алдаши мумкин. Бразилияда эса бундайлар етарлидан кўп. Бир вақтлар бизда ҳам Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов каби техника бобида мукаммал футболчилар ўйнашган. Ҳозиргилар эса тўпдан тезроқ қутулишни ўйлашади.

- Демак, жамоа таркибига техник жиҳатдан кучли футболчилар жалб қилишни кўзлагансиз. Шунга яраша жамоа ўйин услуби ҳам ўзгарадими?

- Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Фақат таркибни аниқлаб, етарлича шакл­лантириб олгачгина услуб ҳақида гапириш мумкин.

- Сиз жамоага таклиф этишни кўзлаётган футболчилар орасида илгари Европада ўйнаганлари ҳам борми?

- Европада ўйнаб қайтган футболчиларнинг молиявий талаблари жуда баланд. Аммо шунга яраша юқори савияда ўйин кўрсатишаётгани кам. Масалан, «Сан-Паулу»да ўйнаётган Патони олайлик. У иккинчи бўлимдагина захирадан майдонга тушди. Бу вақтга келиб, барчаси ҳал бўлиб улгурганди.

- Айтишларича, бразилиялик футболчилар кўпчиликни ташкил қилишса, жамоадаги ички муҳит бузилар экан...

- Биз ким тўғри келса, шартнома имзоламоқчи эмасмиз. Жамоага қабул қилинадиган футболчининг инсонийлик жиҳатларига ҳам катта эътибор қаратамиз. Аммо шу билан бирга таъкидлаб ўтиш лозим, барибир, энг аввало, футбол иқтидори катта ўрин тутади. Қолганини йўлга солиш мумкин, ахир.

- Садриддин Абдуллаев ва Фарҳод Тожиевнинг Малайзия чемпио­нати қуйи лигасида ўйнаш учун кетишганини қандай изоҳлайсиз?

- Афсусдаман. Бундай савиядаги футболчиларнинг кучсиз чемпионат, боз устига, қуйи лигада ўйнашлари жуда аламли. Афтидан, Малайзияда яхши пул таклиф қилишган, чоғи. Аммо бунинг учун уларни айбламоқчи эмасман. Чунки ҳар ким келажагига ўзи эгалик қилади.

- Игнатий Нестеровнинг ҳам жамоадан кетиши ҳақида хабарлар урчиди. Уни жамоада сақлаб қолишни истармидингиз?

- Албатта. Бизни олдинда оғир мавсум кутиб турибди. 3та мусобақада кураш олиб боришимиз керак. Игнатий Нестеров тажрибали дарвозабон ва жамоамизга ёрдам бера олади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:14, 09.12.2014.
Ўқилди: 9207 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.