"Барселона" ҳужумчиси Педро Родригес Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес билан рақобатлашиш унинг учун осон бўлмаётганини маълум қилди.
"Месси – Неймар – Суарес учлиги билан рақобатлашиш қийин. Аммо мен ҳар куни ўйинимни такомиллаштириш ва жамоамга ўз кучим доирасида ёрдам беришни ўрганмоқдаман. "Барселона"да ҳар доим яхши жамоадошларим бўлган. Мен мураббий тақдим этган ҳар бир дақиқадан фойдаланишим керак", - дейди Педро.
Педро ушбу мавсумда Испания чемпионатининг 13 учрашувида майдонга тушган ва уларнинг олтитасида бошланғич таркибда бошлаган. Икки гол урган.