"Реал" яримҳимоячиси Иско ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6-турида "Лудогорец" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) фикрларини билдирди.
"Гуруҳ босқичини ажойиб тугатдик. Ғалабалар сериясидан мамнунман. Бу осон ўйин бўлди, чунки ўйин бошидаёқ рақиб ўйинчиси четлатилган эди.
Жамоамиз кўрсатаётган ўйинлардан жуда хурсандмиз. Иложимиз борича ғалаба қозонишда давом этамиз. 19 та ғалабадан бахтиёрмиз. Аммо бизни қизиқтирадиган ягона нарса - чемпионликдир", - дейди Иско.













