Кириш Регистрация
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
30/10 18:30 Қўқон-1912 0-0 Қизилқум
30/10 18:30 Сўғдиёна 1-1 Бухоро
30/10 18:30 Хоразм 0-1 Пахтакор
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон - Насаф
31/10 17:00 Машъал - Динамо
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор - Андижон
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан - Интер
01/11 01:00 Барселона - Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла - Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив - ОКМК
01/11 16:30 Комо - Венеция
01/11 18:00 Хетафе - Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне - Торино
01/11 19:00 Лацио - Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия

Қатардаги ЖЧ-2022 қурилишларида ҳалок бўлган муҳожирлар хотирасига ёдгорлик ўрнатиш таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Қатардаги футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати объектлари қурилишида ҳозирнинг ўзида 400дан ортиқ киши, асосан, Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва Непал фуқаролари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Непалнинг “Pravasi Nepali Co-ordination Committee” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар бермоқда.

“Компьютерра”нинг қайд этишича, Қатардаги қурилишларда меҳнат муҳожирлари мамлакатнинг иссиқ иқлими ва меҳнат фаолияти учун тегишли шарт-шароитлар яратилмаганидан ҳалок бўлишмоқда. Шу муносабат билан, “1Week1Project”нинг бир гуруҳ жонбозлари барча ҳалок бўлганларнинг хотирасига ёдгорлик ўрнатиш ғоясини таклиф этишди.

Ғоя бўйича, бу ёдгорлик рақамланган бўлаклардан қурилган осмонўпар бино кўринишида бўлади. Бўлаклар рақамланиб, ҳар бир ҳалок бўлган ишчи хотирасига қўйилади.

© computerra.ru

Бўлаклар зиналар билан боғланиб, ёдгорлик ичида бу қурилишни исталган вақтда юқорига давом эттириш учун мўлжалланган кранлар бўлади. Учинчи мамлакатлардан келган ишчиларнинг ҳамон ҳалок бўлаётганларининг белгиси сифатида бинонинг умуман томи бўлмайди.

Ушбу лойиҳа, катта эҳтимол билан, ҳеч қачон амалга оширилмайди ва концепт кўринишида қолиб кетади. Бироқ у ўзининг энг асосий мақсади – жамоатчилик, хусусан, ФИФА эътиборини муаммога қаратиш уддасидан чиқиб улгурди.

© computerra.ru
Манба: www.kun.uz
Киритилди: 14:55, 10.12.2014.
Ўқилди: 4987 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик