Германиянинг "Шальке" клуби ҳужумчиси Клас-Ян Хунтелаар Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида "Барселона"га қарши тўп суриш истаги борлигини таъкидлади.
"Барселона"га қарши ўйнаш қизиқарли бўлар эди. Айнан улар билан ўйнашни истайман. Бизнинг жамоамиз кўпчилик бўлиб ҳужум қилади, шунингдек тактик жихатдан ақлли ўйнаб яхши ҳимоялана оламиз" - дейди Хунтелаар.













