Қаршининг “Насаф” футбол клуби келаси йил ўз тарихида 2-марта ОЧЛ мусобақаларини гуруҳ босқичидан бошлайди. Кеча бўлиб ўтган қуръага кўра, гуруҳдаги илк учрашувни 2015 йил 25 февраль чоршанба куни ўз майдонида ўтказади.
Сайтимиз ижодкорлари кечадан бошлаб, интернет саҳифалари орқали “Насаф” жамоасининг ОЧЛдаги рақиблари тўғрисида маълумот тўплашга киришиб кетди ва тўплаган маълумотларимизни Сиз мухлислар билан баҳам кўришга қарор қилдик.
БААнинг Дубай шаҳрида қарор топган “Ал-Аҳли” футбол клуби 1970 йил ташкил топган бўлиб, мамлакатнинг энг нуфузли футбол клуби саналади. Ушбу клубга Амирликлар ҳаттоки “миллий” даражадаги мақом ҳам беришган, чунки бу клуб БАА футбол тарихида беш карра мамлакат чемпиони бўлган. Шунингдек айни пайтда ҳам чемпион саналишади.
Клуб фаолиятининг 1973-1980 йиллар “олтин” даври ҳисобланади. Мана шу даврда клуб катта ютуқларни қўлга киритган. 1975, 1976 ва 1980 йиллар чемпионлик шоҳсупасини эгаллашган ва икки марта БАА кубоги соҳибига айланишган. “Ал-Аҳли” жами саккиз марта ушбу соврин эгасига айланган.
Клубнинг лақаби “қизил рицарлар”дир.
Жамоа ўз майдонида қизил формада,
Клуб уй учрашувларини клубга тегишли “Rashid stadium” стадионида ўтказади, сиғими 18 000 ўрин.
Жамоага айни пайтда Руминиялик мутахасис Космин Олэройю бош мураббийлик қилмоқда. Жамоа сардори эса бразилиялик 35 ёшлик ҳужумчи Анолдо Батиста Графите.
Мухлисларни ушбу жамоада қайси легионерлар фаолият юритиши қизиқтириши турган гап. Айни пайтда улар сафида қуйидаги легионерлар бор, булар:
Мирел Рэдой (Руминия) – 8-рақам, марказий ярим ҳимоячи
Луис Антонио Хименес (Бразилия ва Фаластин фуқораси) – 10-рақам, ярим ҳимоячи
Анолдо Батиста Графите (Бразилия) – 23-рақам, ҳужумчи ва жамоа сардори
Карлос Андрес Муниос (Чили) – 16-ракам, хужумчи
“Ал-Аҳли” айни пайтда БАА чемпионатида 11та ўйин ўтказиб, 16 очко тўплаган ва турнир жадвалини 7-поғонасини банд этиб турибди. Улар навбатдаги турни 15 декабрда сафарда “Ал-Вахда” клубига қарши ўтказишади.
Маълумотлар ва расмлар клуб расмий сайтидан олинди.