Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Танишинг: “Насаф”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби - “Тракторсози”

Баҳо:
+1 | -

“Насаф”нинг Осиё Чемпионлар Лигасини гуруҳ босқичидан бошлаши барча муҳлислар учун қувончли хабар бўлди десак муболаға бўлмайди. Биз  ҳам сайтимиз ижодкорлари билан мусобақага тайёргарликни бошладик. Бугун гуруҳдаги навбатдаги рақибимиз Эроннинг “Тракторсози” жамоаси ҳақида имкон қадар маълумот берамиз.

tractorsozi

Жамоа 1970-йилда ташкил топган ва Табриз шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Жамоанинг рамзи “Қизил бўрилар” (маҳаллий тилда “Qırmızı Qurtlar”).

 “Тракторсози” Табриз шаҳридаги “Sahand Stadium”  (тўлиқ номи ” Yadegar-e-Emam Stadium”)  стадионида уй учравшувларини ўтказади. Стадион ўз бағрига 80.833 томошабинни сиғдира олади.

300px-Sahand_Stadium

Жамоа ўйин сифати билан бирга ўз брендига ҳам юқори савияда эътибор қаратган. Футболчилар спорт кийимлари клуб логотипи ва мамлакат байроғига ҳамоҳанг ишланган.

Уйда
Меҳмонда
Қўшимча форма

Жамоа нафақат Эронда ва балки, Туркия ва Озарбайжонда ҳам ўзининг содиқ мухлисларига эга.

Жамоа 2008-09 йилги мавсумда 7 йиллик танаффусдан сўнг яна Эрон Про Лигасига қайтди ва шундан сўнг уларда ўсиш кузатилди. Жамоа Элитага қайтишидаёқ 7-поғонани банд этди. Кейинги икки мавсумда эса 5-поғонада қолди ва ўз тарихида илк бор ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек 2013-14 йилги мақсумда “Hazfi Cup” бош соврини соҳибига айланди.

Жамоа таркибида бир қанча легионерлар тўп суришмоқда қуйида улар билан танишиб олишингиз мумкин:

Радамеш Мартенис

Ярим ҳимоячи

(тўлиқ исми Radamés Martins Rodrigues da Silva)

radam_s_1819

1986-йил 17-апрелда Рио де Жанейрода туғилган

Фуқаролиги: Бразилия

Бўйи: 180 см

Исса Ндое

Дарвозабон

200px-Issa_Ndoye1

1985-йил 12-декабрда Сенегал давлатида таваллуд топган

Фуқаролиги:  Сенегал

Бўйи: 201 см

Дитмар Бичай

Ҳимоячи

200px-Ditmar_Bicaj_-_Albania_U-21_(1)

1989-йил 26-февралда Албаниянинг Тирана шаҳрида таваллуд топган

Фуқаролиги: Албания

Бўйи: 193 см

Эдиниё

Ҳужумчи

(тўлиқ исми Eder Luciano )

Edinho_2014

1982-йил 31-майда Бразилиянинг Cariacica шаҳрида таваллуд топган

Фуқаролиги: Бразилия

Бўйи: 177 см

Бу футболчиларнинг ҳар бири ҳақида кейинроқ алоҳида маълумот бериб ўтамиз.

Эслатиб ўтамиз Жамоа бу йил Про Лигада анчагина кучли ўйин кўрсатмоқда. Буни жамоанинг турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўрни ҳам кўрсатиб турибди. Тўлиқ жадвал билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:

ЎрниЖамоаЎйинЮДМК/гЎ/гТ/нОчко 
1 Нафт Теҳрон 17 9 6 2 24 13 +11 33  
2 Сепахон 17 9 6 2 26 16 +10 33
3 Тракторсози 17 9 4 4 32 20 +12 31  
4 Фулад 17 9 4 4 18 12 +6 31
5 Истиқлол 17 8 4 5 29 22 +7 28
6 Сайпа 17 6 6 5 17 13 +4 24
7 Саба Қом 17 6 6 5 19 20 −1 24
8 Персаполис 17 6 4 7 19 21 −2 22
9 Зобахон 17 5 6 6 20 18 +2 21
10 Падидеҳ 17 4 8 5 16 17 −1 20
11 Шарқий Хузистон 17 3 9 5 22 23 −1 18
12 Пайкан 17 4 6 7 9 15 −6 18
13 Гостареш 17 3 7 7 16 25 −9 16
14 Раҳахон 17 4 4 9 15 25 −10 16  
15 Нафт Масжед Солейман 17 2 8 7 11 23 −12 14  
16 Малаван 17 1 8 8 13 23 −10 11

Яна шуни қўшимча қилиш керакки жамоа Про Лиганинг навбатдаги тур учрашувида “Зобахон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Интернет сайтларидаги маълумотларга таяниб

Азамат Умаров тайёрлади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:35, 13.12.2014.
Ўқилди: 5710 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.