Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Палмейрас» 16 ёшли вингерини камида 50 миллион еврога баҳоламоқда

Баҳо:
+ | -

«Палмейрас» Европанинг етакчи клублари томонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, 16 ёшли вингери Эдуардо Консейсауни жамоада сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчини «Барселона», «Реал», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» кузатиб бормоқда. Олдинроқ клублар тахминан 25 миллион евро ва бонуслар таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинган эди, аммо Бразилия клуби ўз позициясини ўзгартириб, ўйинчини сотиш фикридан қайтди.

«Палмейрас» Консейсаунинг аввал асосий таркибда мустаҳкам ўрнашиб олишини хоҳламоқда ва унинг келажакдаги трансферини камида 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтмишда клуб Эндрик ва Эстеваони муваффақиятли сотишни уддалаган эди.

Киритилди: 09:29, 29.07.2026.
Ўқилди: 322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик