Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Дзюдо. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз 2-ўринни эгаллашди

Баҳо:
+ | -

2014 йилнинг 12 декабрь куни Гонконгда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги VIII Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Қитъамизнинг биринчилиги медалларини қўлга киритиш учун мусобақага 18 та давлат дзюдочилари ташриф буюришди.

Ўзбекистон дзюдо уюшмаси матбуот хизматининг ахборот беришича, Ўзбекистон ёшлари бу мусобақада турли қийматдаги 6 та медални қўлга киритдилар. Муҳаммад Хуррамов (81 кг гача вазн) ва Урал Хусанов (90 кг гача) олтин медаллар, Хуршид Қодиров (50 кг гача) ва Маҳлиё Маннонова (57 кг гача) кумуш медаллар ҳамда Нодира Йўлдошева (70 кг гача) ва Давлата Бобонова (73 кг гача) бронза медаллар соҳибига айланишди. Бу натижа Ўзбекистон жамоасига умумжамоа ҳисобида Мўғулистон жажоаси билан биргаликда 2-ўринни эгаллашга имкон берди. Дзюдо ватани ҳисобланган Япония вакиллари умумжамоа ҳисобида мусобақанинг мутлақ чемпионлари бўлишди. Улар ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медаль бор.

Манба: www.12news.uz, www.kun.uz
Киритилди: 20:52, 14.12.2014.
Ўқилди: 4587 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3914]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3439]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3237]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3014]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2797]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2794]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2544]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2422]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2403]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2136]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик