Италиялик машҳур ҳужумчи, айни дамда "А" серия вакили бўлган "Верона" клубида тўп сураётган Лука Тони ўз профессионал фаолияти давомидаги 300-голини киритди.
37 ёшли ҳужумчи "А" серия 15-турида сафарда Удинезе дарвозасини ишғол этди ва юбилей голини киритди. Маълумот учун, Лука Тони ўз фаолиятини 90-йиллар ўртасида "Модена" клубида бошлаган. "Палермо", "Фиорентина" ва "Бавария" клубларида фаолият олиб борган. Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган.













