Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Юз йиллик урушга барҳам берган Судан футболи

Баҳо:
+ | -

Жаҳонда одамнинг кўнглини бузадиган, афсус ила бош чайқашга мажбур қилиш билан бирга ҳалқларнинг кўзёшига қоладиган урушлар кунда бўлмасаям кунора бўлаяпти. Миллатларнинг ўз ичидаги ёки бошқа миллатлар билан уруш қилаётганларни афсуским тўхтатиб бўлмаяпти. Тили бошқа бўлганига, ўз қўшнисини еб қўйишга тайёр қанчадан-қанча давлатлар ва миллатлар бор. Албатта, мақолам сиёсатни енга олган футбол ҳақида.

Бошқаларни билмайман, мен Судан давлатини эшитсам очарчилик, камбағалчилик, тинимсиз уруш кўз олдимга келади. Шу хаёлим эса афсуски ҳақиқат. Суданда бир асрга яқин фуқаролик уруши бўлган. Бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлган бу урушнинг кулминацион нуқтаси 2005 йилга тўғри келиб, бир миллат одамлари Судан республикаси ва Жанубий Судан Республикаси бўлиб иккига бўлиниб кетди. 6 йилдай вақт жанубликлар шимолликлар таркибида бўлиб, 2011 йилда ўзлари алоҳида давлат сифатида мустақилликларини эълон қилишди. Иккаласи ўз чегараларини белгилаб, алоҳида бўлинганлари билан, бир асрлик қарама-қаршиликлардан қолган ёвқарашлари ҳалиям бор. Отишма ва кичик-кичик жанжаллар ҳалиям бўлиб туради.

Бир неча йил олдин Жанубий Судан мустақил давлат бўлиб ФИФА таркибига кирди. Клублари ҳам Африка халқлари кубоги (Африка лигаси) ва Африка Чемпионлари лигасига (Чемпионлар Лигаси)ла қатнашиш имконига эга бўлишади. Биринчи бўлиб пойтахтнинг «Малакиа» ва «Атлабара» жамоалари бундай шарафга эга бўлишади. Лекин, қашшоқ давлатда талабга мос стадион қаёқда дейсиз. Стадион йўқ эмас, бор, лекин ФИФА бу стадионда ҳалқаро ўйин ўтказишни ман этиб қўяди. Қўшни Кения ёки Угандага боришлариям мумкун бўлган бир вақтда, клуб бошлиқлари ҳеч ким кутмаган ишга қўл уришади. Улар Шимолий Судан пойтахти Хартум шаҳрига боришга қарор қилишди.

Ўйлаб қаралса, бу душманга ўз қўлингни боғлаб бериш билан баробар нарса эди. Бу сафарга боришдан клуб футболчилари ҳам бош тортмайди. Февраль ойида Хартумга Конгонинг “Чара” жамоаси билан ўйин ўтқазишга боришади. Мана шу пайт одам ишонгиси келмайдиган воқеа содир бўлади. 35 минг мухлисни сиғдирадиган стадион одамлар билан лиқ тўлади ва бир асрлик душманларини маҳаллий мухлислар тинимсиз қўллаб-қувватлашади. Икки давлатнинг ҳам байроқлари стадионга илинади ва тариҳда биринчи марта икки душман давлат бир мақсадда бирлашишади. Судан давлат арбобларидан бири Эл Тауб Фараҳ: “Бизнинг жанубдаги миллатдошларимиз биз билан урушиш учун эмас, биздан ёрдам сўраб келди. Биз уларга ёрдам бера олдик, улар ҳам биздан миннатдорлар”, - деган экан. Таркибида профессионалларидан ҳаваскорлари кўп суданлик жамоа 0:1 ҳисобида мағлуб бўлса ҳам, энг асосийси бу нарса эмасди.

Бир ҳафтадан кейин шу стадионда жанубликларнинг иккинчи жамоаси “Атлабара” Гананинг “Берекум Челси” жамоаси билан ўйин ўтказади. Бу ўйинда энди ғалаба қозонилади. Бундан ҳам эътиборлиси, ўйин сўнггидаги атмосфера эди. 90 дақиқа давомида сиёсий, этник қарама-қаршиликларни унутиб стадионда куйлашади, қўллаб-қувватлашади. Африка футбол федерацияси вакилларидан бири, суданлик Тарик Ата: “Ҳа, биз бу давлатларни иккига бўлдик, энди ҳеч қачон қўшилмасмиз. Аммо, футбол орамиздаги қамални бузиб ташлади, у бизни қайта бириктирди”, - дейди.

Баъзилар футболни 22 миллионер бир тўпнинг орқасидан қувадиган аҳмоқона ўйин дейди. Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Лекин бир асрдан бери боши қўшилмай келаётган ҳалқни бирлаштира олган ўйин менимча оддий ўйин эмас. Яна билмадим.

BAUYRZHAN никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:28, 15.12.2014.
Ўқилди: 7685 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.