Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Гапга чечанлик ҳам катта ютуқ

Баҳо:
+ | -

Нафақат футбол, балки деярли барча спорт турларида аксарият спортчилар сўзга нўноқ бўладилар, улар ўз фикрларини равон баён этишга қийналишади. Тўғри, собиқ спортчилардан ажойиб шарҳловчи ёки экспертлар етишиб чиққан ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Championat.com сайтининг қуйидаги мақоласи айнан гапга чечан собиқ футболчилар ҳақида.

Гари Невилл

«МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси шоуменлик ҳақида ҳеч қачон ўйлаган эмасди. У майдонда камтарликни сақлаган ҳолда, ҳар бир қадамини ўйлаб ташларди, тиришқоқлик билан ҳаракат қиларди. Қисқаси, ҳаракатларида жозиба жуда озлиги, меҳнатсеварлик эса юқори даражада эканлиги сезилиб турарди. Мухлислар Гарини ёқтиришарди, журналистлар эса унчалик эмас. Чунки ҳимоячи майдонда ҳам, интервьюларда ҳам камсуқум эди. Оддий айтганда, Невиллда нотиқлик санъатига ҳам, мулоқот уюштиришга ҳам кучли иштиёқ сезилмаган. Фақат футболчилик даврида... Бутсаларини михга илганидан кейин эса Гарини таниб бўлмай қолди - у ҳозирда англиялик нотиқларнинг энг зуккоси! Тўғри, бундай нуфузга бирданига эришгани йўқ. Sky Sportsдаги илк кўрсатувларида ўзини йўқотиб қўяр даражада довдираб қолган ҳолатлари ҳам бўлди. «Ҳа, аввалига қаттиқ ҳаяжонландим, қўлларимни қаёққа яширишни билмасдим, ҳар 10 сонияда сув ҳўплардим. Эфир вақти хаёлимдан битта фикр ўтарди: «Эй Худо, бу даҳшат қачон тугайди?!» - дея эслайди собиқ ҳимоячи медиа оламидаги илк қадамларини. Бироқ тез орада Гари янги касбини тўлиқ ўзлаштириб олди, энди уни «асосий таркиб»дан четлатолмайдилар. Хуллас, Невилл идеал телеэксперт даражасига кўтарилди. Асосийси, у ўз вазифасини аъло даражада уддалаш учун барча фазилатларга эга:

1. Ажойиб нотиқлик санъати. Бу борада Гари ақл бовар қилмас зукколикни намойиш этишдан ташқари, оҳангга ҳам алоҳида эътибор беради. Шу тариқа томошабинни ўзига қаратади.

2. Невилл футболни яхши тушунади. Унинг иштирокидаги таҳлилларда фақат «Ўйин тақдири майдон марказидаги қарама-қаршиликда ҳал бўлди», «Бир жамоа иккинчисининг босимига дош беролмади» каби сийқаси чиққан жумлалар янг-рамайди. Гари учрашувнинг ҳар бир лавҳасини аниқ ва қисқа баҳолай олади.

3. Невилл замонавий технологиялардан омилкорлик билан фойланади. Экранда ҳар қандай схемани акс эттириб, мураббийдан ҳам яхшироқ тушунтириб беради.

4. Холис ва қизиқарли иборалари билан телетомошабиннинг шарҳга қизиқишини ошириб боради. Битта кўрсатувдаги ибораларини тўплаб, китоб ҳолида нашр этиш мумкин, «Давид Луиз шундай тўп суряптики, гўё, уни 10 ёшли болакай PlayStation ўйинида бошқараётганга ўхшайди», «Аршавинга ҳеч нарса ёқмади: «Арсенал»нинг тактикаси ҳам, «Арсенал» ўйинчилари ҳам, «Арсенал»нинг талаблари ҳам. Шундай экан, яхшиси ўзининг Россиясига равона бўлсин». «Мен 5 ёшли пайтим ҳам «Арсенал»нинг 25 ёшли ҳимоячиларидан кўра, ишончлироқ тўп сурардим» - бу каби жонли ибораларнинг сони бир неча 100тадан ошиб кетгани аниқ. Агар 1000тадан ошмаган бўлса.

5. Ана шу фазилатлар умумий манзарани ҳосил қилади: телетомошабин Невиллни тинглаш орқали кўп янгиликлардан хабардор бўлади. Ўйин жараёнида эътибордан четда қолган кўпгина лавҳалар ҳам ойдинлашади. Невиллнинг бир дақиқалик мулоҳазасида фойдали жиҳатлар оддий шарҳловчиларнинг бир йил давомида берган маълумотларидан кўпроқ эканлиги аниқ.

Алан Ширер

АПЛнинг энг яхши тўпурари ҳам зерикиб қолаётгани йўқ. Аксинча, миллионлаб телетомошабинларнинг ўз вақтларини кўнгилли ўтказишларига ёрдам бермоқда. Ширер 2006 йилдан буён ТВ, интернет ва радиода экспертлик ишини ўрнига қўймоқда. Умуман, агарда ОАВнинг янги тури кашф этилса, унда ҳам Аланнинг кўмагига эҳтиёж сезилади. Англиялик афсонавий ҳужумчи ВВСнинг машҳур кўрсатуви - Match of the dayда фаол иштирок этади. Бу кўрсатувда Гари Линекер студия меҳмонлари билан ҳамкорликда АПЛнинг ҳар бир тури якунларини шарҳлайди. Ширерни россиялик телеэксперт Бубновга ўхшатиш мумкин. Ўхшашлик уларнинг фақат бошларидаги соч толаларининг озлигида эмас. Иккиси ҳам бетга чопарлиги, кескин фикрлари билан ажралиб туради. Ширер доимо нимани ўйласа, шуни гапиради. Кўпинча ҳаддан ташқари, кескин, ошкора фикрлар билдиради. Аммо доимо ҳаққонийлик билан сўзлайди. Ширернинг табиати шунақа... Англияда уни калака қиладиганлар ҳам, аксинча, қадрлайдиганлар ҳам кўп. Ширер - баҳс-мунозаларни ёқтирадиган ва ҳеч кимни юз-хотир қилиб ўтирмайдиган шахс. «Руни ЖЧ-2014нинг энг яхши тўпурари бўлади», «Германия терма жамоасида юлдузлар йўқ», «Фред майдонга тушса, Бразилия термаси 10 киши бўлиб ўйнайди», «Стерлинг босар-тусарини билмай қолди, унинг эсини киритиб қўйиш керак», «Кэрролл ва Суарес - футбол тарихидаги энг яхши жуфтлик», «Англия терма жамоаси ўйинлари уйқу учун жуда фойдали» каби фикрларни фақат Ширер очиқ-ойдин айта олади. Муҳими, Аланни тинглаш мароқли. Ҳар доим!

Марк Лоуренсон,

Жейми Реднапп...

Британиялик телеэкспертлар орасида шундайлари ҳам борки, уларнинг асосий қуроллари билим ёки ўйинни таҳлил қилиш санъати эмас. Бундайлар аввало, етакчилик қобилиятлари ва юксак нуфузларига таяниб иш юритадилар. Марк Лоуренсон - британиялик таниқли экспертлардан бири. «Ливерпул»нинг собиқ ярим ҳимоячиси 20 йилдан буён ўз нуқтаи-назарини халқ билан ўртоқлашиб келмоқда. Фикрлари гарчи кўпчилик учун янгилик саналмасада, ҳар ҳолда, уни тинглашади. Юксак нуфузга эга мутахассис «МЮ» хусусидаги фикридан кейин бутун оламга танилганди: «Фергюсон ўзининг бу «гўдаклари» билан ҳеч нарсага эришолмайди». Бироқ «МЮ»нинг ёш таркиби муваффақиятларни тантана қилди. Лоуренсоннинг машҳур ибораси ҳозир ҳам Match of the dayнинг дастлабки титрларида телетомошабинларни қарши олмоқда. 57 ёшли Марк Лоуренсон эса тебранма креслосида ўтирганча хотиржамлик билан ўз гонорарини санаб олмоқда.

Робби Сэвиж ва Жейми Реднаппнинг тарихи бироз ўзгачароқ. Улар ҳам антиқа фикрлар билдиришга уринишсада, ҳозирча кўнгилдагидек чиқмаяпти. Тўғри, уэльслик экспертда ҳам, унинг англиялик касбдошида ҳам етакчилик қобилияти рисоладагидек. Муҳими, телетомошабинлар уларни тинглашмоқда. Лекин Жейми Каррагерга анча мушкул. Биринчидан, унинг ливерпулча шевасини ҳатто британияликлар ҳам катта қийинчилик билан тушунадилар. «Энфилд»га саёҳат уюштирганларга «Бу Каррагернинг жойи, мана бу эса унинг тилмочи инглизча «Карра»ни нормал тилга ўгиргани», деб ҳазиллашишлари бежиз эмас. Хуллас, Жеймининг таҳлиллари кўпинча жўяли ва асосли бўлсада, телетомошабинлар уларни ўзлаштиришга қийналишади. Дарвоқе, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Каррагернинг мулоҳазалари кўпинча Невиллники даражасида чиқади. Ундаги илғорларга тенглашиш иштиёқини тан олмасликнинг иложи йўқ.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:39, 15.12.2014.
Ўқилди: 7553 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.