Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Пахтакор" илмий-услубий гуруҳи жамоа машғулотларида замонавий технологияларни қўлламоқда

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” жамоасида фаолият кўрсатаётган илмий услубий гуруҳнинг ҳам жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси катта. Ушбу гуруҳда мураббий ва бўлим бошлиғи Григорий Колосовский ва ходим Фарҳод Абдуқодиров ишлаб келмоқда. Ҳар икки мутахассис бўлим фаолияти тўғрисида саволларга жавоб қайтарди.

- Гуруҳ қандай ишларни бажаради?
- Илмий услубий гуруҳ жамоамизда бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. Бундай гуруҳлар ҳозирда мамлакатимизда саноқли клублардагина мавжуд. Жамоамизга Самвел Вячеславович менежер этиб тайёрлангандан сўнг гуруҳимиз иш жараёни тубдан ўзгарди, ишимизга бўлган талаб кучайди, шароитларимиз эса яхшиланди. У нафақат ишимизга бўлган талабни оширди, балки ҳаётда кучли инсон бўлиш ва доимо олға интилишни ўргатди.

Йил бошида замонавий талабларига жавоб берадиган “Polar” бренди ишлаб чиқарган мослама харид қилинди. У машғулотлар давомида футболчиларга берилаётган юкламани назорат қилишга имкон беради. Энди машғулот пайтида ҳар бир футболчининг юрак фаолияти ва соғлиғи, жисмоний ҳолатини назорат қилиш учун тўлиқ имконият пайдо бўлди. Мисол учун, бирор футболчи катта юкламали машғулотга тайёр эмас бўлса, буни биз ушбу мосламаларимиз орқали аниқлаб, жамоа шифокори билан таҳлил қилиб, жамоа менежерига тақдим қиламиз. Бундай маълумотлар футболчиларимизнинг машғулот вақтида зўриқиши ва кутилмаган жароҳатлар олишини маълум миқдорда олдини олади.

Кейинги йилдан эса футболчилар танасидаги ёғ ва мушак миқдорини, жисмоний қувватини ўлчаб аниқловчи махсус мосламалар сотиб олишни режага киритганмиз. Замонавий футболда, айниқса, Европанинг кучли клубларида ўйинчилар ўз спорт формаси ва вазнини назорат қилиш учун шундай текширувларни давомий тарзда олиб боришади. Афсуски, бизнинг кўплаб клубларда футболчи организмига бундай ёндашувлар тадбиқ қилинмаган.

- Рақибларни ўрганиш ҳақида
- Рақибларни бевосита уларнинг ўйинлари пайти стадионнинг ўзида кузатамиз ва жамоавий техник-тактик ҳаракатлари, умуман рақиб жамоанинг барча хислатларини, хар бир футболчининг кучли ва кучсиз томонларини мураббийларга тақдим этамиз.

- Машғулот жараёнлари қандай ўтди?
- Умуман олганда менежеримиз шундай шахски, у хеч қачон ўрганишдан ва замонавий кўникмаларни ўзлаштиришдан чарчамайди. 2014 йил бошидан машғулот жараёни ва футболчиларга бўлган талаб тубдан ўзгарди. Илмий услубий гуруҳ бошлиғи Григорий Колосовский Туркия мамлакатидаги илк йиғинданоқ Россия ва Европанинг номдор клублари билан алоқалар ўрнатиб, машғулот жараёнлари ва услубларни ўрганиб, бошқалар билан тажриба алмашишга жиддий бел боғлади. Умуман олганда, машғулотларимиз жуда қизиқарли, маълум режа ва тартиб асосида ўта бошлади. Бунинг учун бутун жамоа бир ёқадан бош чиқариб тинмай ишлади. Бунинг натижаси қандай бўлганига мухлисларимиз мавсум охирида гувоҳ бўлишди. Ҳали фаолиятимизни янада такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:40, 15.12.2014.
Ўқилди: 4761 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.