Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

"Қизилқум" янги мавсумда юқори ўринлар учун курашади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионатини Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари ўн биринчи поғонада якунлади. Бу натижа эса на футбол клуби раҳбариятини, на жамоа аъзоларини ва на мухлисларни қониқтиргани йўқ.

Шу боис, навоийликлар янги мавсумда ўз олдиларига катта мақсадларни қўйишмоқда. Режага кўра, 15 декабрь куни кончилар ўз қароргоҳларида йиғилдилар.

Машғулотларда ҳозирча асосан маҳаллий футболчилар иштирок этишмоқда.

“Қизилқум” футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамовнинг билдиришича, айни пайтда 30 нафардан зиёд маҳаллий футболчилар билан машғулотлар олиб борилмоқда. Жамоани фақатгина нукуслик Наврўзбек Алимов расман тарк этган. Унинг янги мавсумни “Пахтакор” жамоасида бошлаши аниқ бўлган.

“Қизилқум” жамоаси илк йиғинни Навоий шаҳрида олиб боради. Машғулотлар 29 декабрга қадар давом этиши режалаштирилган. Сўнгра, янги йил байрами муносабати билан бир ҳафталик кичик таътил эълон қилинади. Режага мувофиқ, байрамдан сўнг, Юрий Лукин шогирдлари 5 январдан навбатдаги босқич ўқув-машғулотларига киришадилар.

Навоийликлар 2015 йилнинг 7 январида Тошкентда “ФутболМед” спорт-саломатлик марказида тиббий кўрикдан ўтадилар.

Яна маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, “Қизилқум”нинг янги мавсумда юқори ўринлар учун курашиши кутилмоқда. Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлари селекция ишларига жиддий эътибор қаратишмоқда.

Январь ойида пойтахтимизда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларида Украина, Грузия, Сербия, Бразилия ва Суриядан ташриф буюрадиган легионер футболчиларнинг кўрикдан ўтиши кутиляпти. Шунингдек, “Қизилқум” жамоаси февраль ойида Туркияда икки ҳафталик ўқув-машғулоти уюштиришни мўлжаллашган. Йиғин давомида Европа клублари билан бешта ўртоқлик ўйини ўтказилиши белгиланган.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 17:52, 15.12.2014.
Ўқилди: 4372 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.