"Ювентус" клуби ва Чили термаси яримҳимоячиси Артуро Видаль ЕЧЛ 1/8 финалидаги рақиби Дортмунднинг "Боруссия"си ҳақида фикр билдирди.
"Боруссия" - ёш ва чиройли жамоа, яхши ўйнайди ва ривожланмоқда. Аммо барибир кейинги босқичда бизнинг имкониятимиз бироз кўроқ. Фоизларга чақсак - 51га 49.
Мен келажакка оптимизм билан қарайман ва мавсум охиригача кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан. Бунлан ташқари янги йилда ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқишни истайман", - дейди Видаль.
Видаль янги мавсумда "Ювентус"нинг барча мусобақалардаги 17 учрашувида иштирок этди ва 4 гол урди.