Кириш Регистрация

«Реал» Фил Фоден учун рекорд сумма тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден Мадриднинг «Реал» клуби қизиқишлари доирасига тушди.

Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, «қаймоқранглилар» «шаҳарликларни» ўз тарбияланувчиси билан хайрлашишга кўндириш учун «рекорд даражадаги» маблағ таклиф қилишлари мумкин. «Манчестер Сити» эса ўз юлдузини қўйиб юборишни истамаяпти: клуб футболчига ҳафтасига тахминан 400 минг фунт стерлинг (тахминан 460 минг евро) маош билан янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, Фил Фоденга "ПСЖ" томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилмоқда. Инглиз футболчисининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда (бироқ бозор нархи бундан анча юқори бўлиши аниқ).

Киритилди: 05:31, 06.02.2026.
Ўқилди: 8783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик