Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Флик «Барселона» учун янги трансфер бўйича қарор қабул қилди — Sport.es

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббий Ханс-Дитер Флик талабига биноан Ла Лиганинг янги мавсуми олдидан янги ҳужумчи излашда давом этмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Барселона» спорт раҳбарияти немис мутахассисининг талабини бажариш устида иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес асосий номзод бўлиб қолмоқда. Бироқ агар аргентиналик футболчининг трансфери амалга ошмаса, «Борнмут» сафида тўп сураётган 20 ёшли француз ҳужумчиси Эли Крупи ҳам муқобил вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.

Альварес ўтган клуб мавсумида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса у Аргентина терма жамоасининг барча саккиз учрашувида иштирок этиб, битта гол урди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 120 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Эли Крупи эса ўтган мавсум «Борнмут» сафида 35 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол урди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Франциялик ҳужумчининг клуб билан шартномаси ҳам 2030 йил ёзигача амал қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:00, 29.07.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик