Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Романо Диоманденинг «Реал»га трансфери нега ҳали расман эълон қилинмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманденинг Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши бўйича маълумот бўлишди. Битимнинг барча шартлари келишиб бўлинган, аммо клублар ивуарлик иқтидор эгасининг трансферини эълон қилишга шошилмаяпти.

«Мендан Диоманде трансфери нега ҳали расман тасдиқланмагани ҳақида тез-тез сўрашади. Музокараларга яқин манбаларнинг таъкидлашича, «РБ Лейпциг» ўйинчини сотишдан олдин унинг ўрнига муносиб ўринбосар топмоқчи. Келишувга эришиб бўлинган», – дейди Романо Madrid Zone манбасига асосланиб.

«Реал» Ян Диоманде учун 130 миллион евродан ортиқ маблағ тўлайди. «Қаймоқранглилар» 19 ёшли истиқболли юлдуз учун курашда «ПСЖ», «Ливерпуль» ва Европанинг бошқа гранд клубларини ортда қолдирди.

Киритилди: 08:51, 29.07.2026.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик