Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

L’Équipe: «Борнмут» Крупи бўйича «Барселона»нинг икки таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ҳужумчи Эли Крупини сотиб олиш бўйича «Барселона» томонидан юборилган икки таклифни рад этди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «олча ранглилар» Каталония клубидан ҳар бири 100 миллион евродан кам бўлган иккита таклиф олган. Бироқ инглиз клуби уларнинг ҳеч бирига розилик бермаган.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи «Барселона»га ўтишни истамоқда ва бу ҳақда ўз яқинларига маълум қилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда унинг болаликда «Барселона» футболкасида тушган сурати ҳам тарқалган.

Ўтган мавсумда Эли Крупи «Борнмут» сафида барча мусобақаларда 35 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:58, 28.07.2026.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик