Кириш Регистрация

«Реал» юлдузи ЕЧЛда 2 ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

«Реал» февраль ойининг иккинчи ярмида Чемпионлар лигасининг 1/8 финал йўлланмаси учун «Бенфика» билан куч синашади. Ҳар иккала учрашувда мадридликлар ҳужумчи Родригосиз майдонга тушишади.

The Athletic нашри хабарига кўра, Родриго УЕФА томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинди. Бразилиялик футболчи бундай жазога умумий босқич доирасида «Бенфика»га қарши кечган ўтган ўйиндаги ҳақоратли сўзлари учун лойиқ кўрилди. Ўшанда Родриго баҳс якунида майдондан четлатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Родриго ўша қизил карточка учун «Реал» мухлисларидан узр сўраган эди. «Қаймоқранглилар» Лиссабонда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Қуръа натижасига кўра, «Реал» ва «Бенфика» ўтиш босқичида яна тўқнаш келадиган бўлишди.

Киритилди: 23:17, 05.02.2026.
Ўқилди: 2891 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4881]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4618]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4326]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3751]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3524]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3440]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3250]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2953]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2689]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2390]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик