"Ливерпуль"нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Инс собиқ клубининг Балотеллидан тезроқ қутулишини сўради.
Италия термаси ҳужумчиси мавсум бошида "қизиллар" сафига қўшилган эди ва ҳозирча премьер-лига учрашувларида гол ура олмаган. Лига клуби ва чемпионлар лигасида биттадан гол урган.
"Одамлар унга дакки беришдан қўрқсалар керак. Шунинг учун унинг кучли ва иқтидорли эканлигини айтишдан чарчамаяптилар. Бу менинг жонимга тегди.
Мен унинг "МЮ"га қарши ўйинини кўрдим. У ўзи учун ўйнади. Бошқа футолчилар ундан ғазабланганликлари кўриниб турди. У кўп марта шеригига пас узатиши мумкин эди, аммо бундай қилмади.
Балотеллини сотиб олиш қарори ғалати бўлган. Роджерс "Барса"га кетган Луис Суареснинг ўрнини Балотелли боса олади деб ўйлаган. Ахир Моуриньо ва Манчини эплай олмаган футболчини Роджерс қандай қилиб эплайман деб ўйлаган? У буни қанчалик тез тушунса, ўзига шунча яхши бўлади", - дейди Инс.