Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон ўз ўрнини ўзгартирмади

Баҳо:
+ | -

ФИФА бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўзи эгаллаб турган 74-ўринни ўзгартирмади. Шунингдек, термамиз ҳисобидаги очколарида ҳам ўзгариш юз бермаган. Руанда терма жамоаси 22 ўрин кўтарилиб, биздан ўтиб кетган, Ямайка 4 ўрини пастлаб, жамоамиздан пастлаган.

Эрон 5та ўрин юқорига кўтарилди ва Осиёнинг энг яхши жамоаси айланиб олди (ўртоқлик ўйинида Жанубий Кореяни мағлуб этгани учун). Япония эса бир поғона пастлаб, 54-ўрин билан қитъамизнинг иккинчи жамоасига айланди. Ўзининг 69-ўрнини эгаллаб турган Жанубий Корея Осиё жамоалари рейтингида 3-жамоа бўлиб турган бўлса, қитъамиздаги 4-ўрин Ўзбекистонга тегишли.

Осиё кубоги бошланишига 3 ҳафта вақт қолганида гуруҳдаги рақибларимизнинг рейтингдаги ўрнига назар ташлайдиган бўлсак: Хитой — 97 (+2), Саудия Арабистони — 102 (+4), 150 (-13). Қитъа чемпионати мезбони — Австралия 2 поғона кўтарилиб, 100-ўринга жойлашди.

Рейтингнинг энг юқори қисмида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаган (топ-10): Германия, Аргентина, Колумбия, Бельгия, Голландия, Бразилия, Португалия, Франция, Испания, Уругвай.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

1 Германия 1725
2 Аргентина 1538
3 Колумбия 1450
4 Бельгия 1417
5 Голландия 1374
6 Бразилия 1316
7 Португалия 1160
7 Франция 1160
9 Испания 1142
10 Уругвай 1135
11 Италия 1103
13 Англия 1032
31 Россия 789
51 Эрон 580
54 Япония 563
69 Жанубий Корея 481
74 Ўзбекистон 454
81 БАА 393
81 Иордания 393
93 Уммон 347
95 Қатар 342
97 Хитой 336
100 Австралия 324
102 Саудия Арабистони 323
103 Ироқ 320
113 Фаластин 271
122 Баҳрайн 249
124 Кувайт 246
126 Ливан 238
150 КХДР 156.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:33, 18.12.2014.
Ўқилди: 6846 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.