"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард 20 ёшли истеъдодли жамоадоши Раҳм Стерлинг ўйни ва келажаги хусусида фикр билдирди.
Эслтиб ўтамиз, Раҳим Стерлинг "Ливепуль"нинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди.
"Ўйлашимча, "Ливерпуль" - Раҳим учун энг идеал клуб, жуда бўлмаганда яқин йиллар учун. У доим асосий таркибда бўлади, ишқибозлар ҳам уни севишади. У бу ерда ривожланиши ва супертоп-ўйинчига айланиши мумкин. Умид қиламанки, унинг атрофидаги одамлар унга тўғри маслаҳат берадилар ва у шу ерда қолади.
Унинг ўйинларини томоша қилишга арзийди. У менга Майкл Оуен ва Фернандо Торресни эслатади", - дейди Жеррард.