Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Машъал" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2015 йилнинг 8 январь куни Германияга учиб кетади.
Бу ҳақда "Машъал" клуби расмий твиттери хабар бермоқда.
"Элдор Шомуродов 8 январь куни Германияга учиб кетади. "Ҳоффенҳайм" клуби йиғинида иштирок этади. Агар футболчимиз немис жамоасида ўзини кўрсата олса, шартнома имзоланади", - дея хабар беради клуб расмий твиттери.