Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас КОНКАКАФ қитъасининг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Бразилиядаги жаҳон чемпионатида порлаган Коста-Рика терма жамоаси дарвозабони сўровномада терма жамоадаги шериги Брайан Руиз ва АҚШ терма жамоаси дарвозабони Тим Ховардни ортда қолдирди.













