Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Норқул Даминов: "Истеъдодларни Ўзбекистон учун керакли инсон қилиб тарбиялайлик"

Баҳо:
+ | -

“Машъал” ПФКнинг футбол мактабида катта йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят футбол федерасияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов, Муборак туман ҳокимлиги вакиллари, клуб раҳбарияти ва Қашқадарёнинг бешта тумани таълим бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Қашқадарё вилоят Ҳокимининг футболни ривожлантириш бўйича ишлаб чиққан режасини бажариш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда вилоятнинг бешта Чироқчи, Яккабоғ, Муборак, Касби, Миришкор туманларидаги футбол мактабларининг барчасини “Машъал” футбол клуби билан боғлаш масаласи кўрилди.

Йиғилишни олиб борган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов бу тизимни самараси ҳақида барча йиғилганларда тушунчалар бериш билан бир қаторда, туманларда йўлга қўйилган барча камчиликларни бирма-бир санаб ўтди. Ҳар бир туманда футбол учун олиб борилаётган ишлар самараси муҳокама этилди.

“Машъал”да ўз ишининг мутахассислари иш олиб бормоқда. Вилоятимиз ҳар доим истедодларга тўла бўлган. Биз бу истедодларни йўқотмай, нафақат вилоятимиз балки, футболимиз юзига айланиб бораётган “Машъал”га ўтказиш борасида ишларни олиб боришимиз керак. Ўз футболчиларимизни ўзимиз кашф этиб, Ўзбекистон учун керакли инсон қилиб тарбиялайлик. Клубда тажрибали Александр Хомяков, Абдураҳмон Юмангулов, Жамшид Саидов, Дилшод Андаев каби етакчи мутахассислар иш олиб бормоқда. Ёшларни тўғри йўлга йўналтириб, футболимизга фойдаси тегадиган қилиб тарбиялашимиз лозим. Шу боис вилоятнинг бешта туманидаги футбол мактабларини ва футболга ихтисослашган мактабларни тўлалигича “Машъал” билан ҳамкорликка ўтказмоқчимиз”, – дейди Норқул Даминов

Йиғилиш якунига барча туман халқ таълим вакилллари умумий фикрларини айтиб ўтди ва бешта туман футбол мактаблари “Машъал” билан ҳамкорликни боғлади.

Энди “Машъал” клубининг мураббийлари туманларда ташкил этилувчи барча футбол турнирларида иштирок этиш билан бир қаторда, истедодларни саралаб клубга жалб этади. Ундан ташқари ҳар ойда ҳар бир туманда умумий йиғилиш ташкил этилиб, унда клуб вакиллари ҳам иштирок этади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 21:55, 26.12.2014.
Ўқилди: 3695 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик