Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Милош Раонич Канадада йил спортчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

Сайёрамизнинг саккизинчи ракеткаси Милош Раонич Канаданинг якунланиб бораётган 2014 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди. Ғолибга Лионель Конахера миллий мукофоти топширилди.

Канадалик журналистлар ўртасида ўтказилган сўровда 23 ёшли теннисчи энг кўп очко тўплади. Бу билан Раонич иккинчи маротаба Канадада йил спортчи сифатида эътироф этиляпти. Милош жорий 2014 йилги мавсумда 6 та турнирда бош совринга эга чиқди. Йилнинг якуний турнирида илк бор иштирок этди.

Сўровда иккинчи ва учинчи ўринларни Сочи Олимпиадасининг чемпионлари – хоккейчи Дрю Даути ва фристайлчи Алекс Билодо эгаллади.

Қўшимча тарзда шуни айтиш жоиз, йил якунларига кўра теннисчилардан ўз мамлакатларида Рожер Федерер, Петра Квитова, Григор Димитров, Симона Халеп, Кеи Нисикори, Доминика Цибулкова ва Марин Чилич йилнинг энг яхши спортчиси деб топилишди.

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 10:09, 27.12.2014.
Ўқилди: 2830 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.