"Атлетико" президенти Энрике Сересо интервью бериб, Фернандо Торресни қўлга киритишни жамоа бош мураббийи Диего Симеоне истаганини таъкидлаб ўтди. Мадридликлар уни ҳужумчи Алессио Черчига алмашишди.
"Симеоне деярли ҳеч қачон кимнидир сотиб олишни сўрамаган. Аммо у Торресни қўлга киритишимизни сўради. Уни жамоага олиб келиш осон бўлмади. Биз эса қаъиятлик кўрсатдик ва ўз мақсадимизга эришдик. "Милан" Торресга маош тўлайди, биз эса Черчига маош берамиз. Лекин Фернандонинг ўзи билан гаплашганимизда, пул ҳақида гап кетмади. Юракдан суҳбатлашдик. Биз каби у ҳам сафимизга қўшилганидан хурсанд. Торрес ҳозирда яхши формада эканини исботлаш ниятида. У буюк футболчи эди ва шундайлигича қолади. Унинг ёрдами жамоа учун керак", - дейди Сересо.