Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Рустам Толибжонов: "2016 йилги Осиё кубоги учун даъвогарлик қиламиз"

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда кейинги йилларда катта футбол билан бирга футзал ҳам ривожланиб бормоқда. Бунга унинг ҳаммабоп эканлиги ҳам сабаб бўлса керак. Агарда жамоангизга бешта тополмасангиз, тўртта ўйинчи билан ҳам ўйнаб кетаверасиз. Мини-футбол истаймизми-йўқми, катта футболга йўл очади. Каттада ўйнаб бўлганларга эса яна бағрини очадиган жой.

Шу ва яна кўплаб қулайликлари сабаб халқимиз орасида бу спорт тури кенг оммалашиб бўлди. Бугун барча шаҳару қишловларда бу спорт билан шуғулланмайдиганлар йўқ.  Биз футзалнинг юртимиздаги тараққиёти ҳақида Ўзбекистон футзал уюшмаси ижрочи директори Рустам Толибжонов билан суҳбатлашдик.

-    Рустам Асқарович, авваламбор, Янги йил муборак бўлсин. Якунланган 2014 йил мамлакатимиз футзали учун қандай бўлди?

-    Табрик учун раҳмат. Мен ҳам сизни ва бутун спорт мухлисларини Янги йил билан самимий муборакбод этаман. Якунланган йилга келсак, жуда самарали ва сермазмун йил бўлди. Бу терма жамоанинг шаклланиши ва ички биринчиликлар кесимида кўзга ташланди.

-    Дарҳақиқат, футзал терма жамоамиз учун ўтган мавсум муваффақиятли келди. Вакилларимиз Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритишди. Лекин, бу етарлими, чунки, бизникилар олтин учун курашган эдилар...

-    Тўғри айтасиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳамма вақт Осиё қитъасида етакчилардан бўлиб келган. Эрон, Япония каби давлатлар термалари бизнинг асосий рақобатчиларимиздан ҳисобланади. Вьетнамдаги Осиё чемпионатига бориш олдидан Тошкентда Эрон терма жамоаси билан ўтказган ўртоқлик учрашувларимиз ўз самарасини бериб биз мусобақада совриндорлар қаторидан жой эгалладик. Таъкидлаш керакки, қитъада футзалнинг ривожи анча тезлашди. Бугунги кунга келиб Таиланд,  БАА, Қувайт, Қатар каби терма жамоалар ҳам яхши шаклланиб улгурди. Рақобат янадада кучайди. Ана шундай шароитда бронза медалини қўлга киритиш биз учун дарҳақиқат, муваффақият. Яна бир нарсани айтишни истардим. Биз Осиё кубоги билан чекланиб қолганимиз йўқ. Терма жамоанинг ўйинини шакллантириш учун Тошкентда Беларус, Қозоғистон ва Озарбайжон термалари иштирокида халқаро мусобақа ташкил этдик. Бу ҳам бизга катта тажриба берди.

-    Клублар иштирокидаги Осиё чемпионатида чемпионимиз муваффақиятсизликка учради...

-    Тўғри айтасиз. Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” Хитойда ўтган Осиё чемпионатида гуруҳдан чиқа олмади. Лекин, унинг гуруҳ босқичида кўрсатган ўйинларига ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Улар тушган гуруҳ “Ўлим гуруҳи” деб аталганди. Бу мусобақа вакилларимиз учун яхшигина тажриба берди ҳам.

-    Миллий чемпионат ўйинларига эътибор қаратсак. Янги мавсум анча шиддатли бошланганга ўхшайди.

-    Ички биринчилик мусобақалари анча рақобатбардош бўлиб бормоқда. Олий лига ўйинларини кузда бошлашдан олдин Ассоциация кубогини ўтказдик. Бу ҳам жамоаларнинг чемпионатга тайёргарлиги учун катта ёрдам берди. Шу сабабли чемпионат ҳам анча қизғин кечмоқда. Дастлабки икки тур якунларига келадиган бўлсак, яққол пешқадам жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўрин учун кураш кескин. Чемпионлик учун беш-олти жамоа курашмоқда. Биз кутган натижа ҳам айнан шундан иборат эди.

-    Ўзбекистон 2016 йилги Осиё чемпионатида даъвогарлик қилиши ҳақида эшитдик.

-    Дарҳақиқат, Ўзбекистон футбол федерацияси ва футзал ассоциацияси 2016 йилги Осиё кубогини Тошкентда ўтказиш учун ариза берган. Ҳозирга қадар ОФК экспертлари бу ерга келиб шароитларни ўрганди. Бу борадаги якуний қарор 2015 йилда қабул қилинади. Умид қиламизки, бу турнир мезбонлиги бизга насиб этади. Бир нарсани таъкидлашни истардим, Осиё кубогида кучли учликка кирганимиз боис, саралашдан озод қилинганмиз. Терма жамоамиз учун 2015 йил ўртоқлик учрашувлари йили бўлади.

Манба: www.s-port.uz
Киритилди: 20:27, 02.01.2015.
Ўқилди: 8273 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.